Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг “The Economist” журналида Ўзбекистон ҳақида чоп этилган мақола ҳақида гапирди.
Журнал Ўзбекистонни жорий йилдаги ислоҳотлар борасидаги энг катта ўзгаришга эришган давлат сифатида эътироф этиб, 2019 йил мамлакати деб эълон қилди.
“Бунинг тагида катта меҳнат ётибди. Буюк Британиянинг жуда нуфузли журнали унча-мунча давлатни бундай натижага эришган давлат деб мақтамайди ҳеч қачон. Бизнинг иқтисодиётда, тадбиркорликда қилган ислоҳотларимиз, эркинлик яратганимиз, инвестиция жозибадорлигини кучайтирганимиз, туристларни кўпайтирганимиз, 75 давлатга виза очиб берганимизни инобатга олиб 2019 йил мамлакати деб дунё рейтингида кўтаргани албатта бу катта ютуқ. Лекин бу биринчи қадам. Бу ютуқ, маррани эгалладик. Шунга доимо муносиб бўлиш учун ҳар куни, ҳар дақиқа, ҳар соат, ҳар йил ўз устимизда ишлашимиз керак”, – деди давлатимиз раҳбари.