Бош прокуратура тарқатилган аудиоёзувдаги овоз Шуҳрат Ғаниевники эканини тасдиқлади

Бош прокуратура тарқатилган аудиоёзувдаги овоз Шуҳрат Ғаниевники эканини тасдиқлади
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевники дея таъкидланиб, аудиоёзув тарқалган эди.

Унда Қува тумани ҳокимига блогернинг "жанозаси қачон ўқилади" мазмунидаги сўзлар айтилган эди. Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги овоз ҳокимники эмас, балки ўхшатилгани ҳақида расмий баёнот берди. "Дарё"нинг хабар беришича Бош прокуратура Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевга интизомий чора қўллаш учун ҳукуматга хат юборган.

«Терговга қадар текширувда 2 декабрь куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида Шуҳрат Ғаниев таҳдидий ва қўпол сўзларни ишлатганлиги аниқланди», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

Шуҳрат Ғаниевнинг сўзларида инсон ҳаётига ва соғлиғига тажовуз қиладиган реал таҳдид, яъни уларни амалга оширилишидан хавфсираш учун асослар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят-процессуал кодекси талаблари асосида жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

«Бироқ Шуҳрат Ғаниев давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи мансабдор шахси бўла туриб, Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари талабларини бузганлигини инобатга олиб, унинг интизомий жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига хат юборилди», — дея қўшимча қилинган Бош прокуратура ахборотида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Санжарбек 2 январ 2020 17:51
    Хайрон булишни хожати йук адолат китобларда тиливизорда булади.
  2. Реалист 31 декабр 2019 09:44
    «жанозасини ўқи» деб буюргани
    ўлдир деб буюриш билан бир,ахир жаноза тўйда ўқилмайди-ку.Бош прокуратура қонунлар фақат оддий одамлар учунлигини,амалдорлар учун қонун йўқлигини яна бир бор кўрсатди.Подшо қариндоши бўлиш яхшида,қонунга хам,халққа хам туфурса бўлаверади.Хар доимгидек бир қадам олға,.икки қадам орқага.
  3. Аник 30 декабр 2019 22:11
    Унда Фаргона вилояти хокимлиги матбуот хизмати нима учун хаммани алдади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
Кеча, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
Кеча, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
Кеча, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
Кеча, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Бош прокуратура тарқатилган аудиоёзувдаги овоз Шуҳрат Ғаниевники эканини тасдиқлади