Бугун, 31 декабрь куни сўнгги иш кунида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлар ҳамда мутасаддилар иштирокида йил сарҳисоби ҳамда келаси йилнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда 2019 йилда қўлга киритилган ютуқлар, хато ва камчиликлар, улардан хулоса чиқарган ҳолда 2020 йилда ижросини таъминлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, инвестиция, банк-молия тизими, агросаноат ва бошқа кўплаб соҳаларда йўл қўйилаётган хато камчиликлар устида ишлаш кераклиги алоҳида таъкидланди.
Президент нарх-навонинг ҳам кескин ошиб кетмаслигини таъминлаш, бунинг учун истеъмол товарларни, айниқса, озиқ овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш кераклигини айтди.
Шу билан бирга йиғилишда нефть-газ, кимё тармоқлари, энергетикани ривожлантириш, ушбу соҳаларга хусусий сектор ва инвестицияларни фаол жалб қилиш, хомашё қазиб олишни кўпайтириш бўйича зарур топшириқлар берилди.