Истеъфодаги подполковник Самарқанддаги машҳур ўғри учлик "Шурик, Гаррик, Махно"ларни қандай ушлагани ҳақида айтиб берди

Истеъфодаги подполковник Самарқанддаги машҳур ўғри учлик "Шурик, Гаррик, Махно"ларни қандай ушлагани ҳақида айтиб берди
Истеъфодаги подполковник Тожиддин Одилов Самарқандда бундан бир неча йиллар аввал содир бўлган воқеа, ҳудуддаги машҳур ўғри учлик "Шурик, Гаррик, Махно"ларни қўлга олгани ҳақида айтиб берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири постда.уз маълумотига таяниб хабар берди.

Ўша пайтларда машҳур учлик Самарқандда жуда кўп жиноятлар - талончилик, ўғрилик ва номусга тегиш каби ишларни қилган. Уларни ушлаш ва асл исм фамилияларини билиш мушкул бўлган. Чунки бу номлар уларнинг лақаблари бўлган. Кунларнинг бирида Самарқанд вилоят ИИБга маҳкумдан хат келган. Унда маҳкум ўша учликни танишини, улар билан жиноят содир этганини ёзган. Лекин Одилов бунга ишонмаган ва жавоб хатида қирққа яқин савол йўллаган. Маҳкум эса уларга жавоб берган. Нега уларни сотяпсан кабилидаги саволга маҳкум учлик уни алдаб кетгани, барча айбни бўйнига олиб қамалса ундан хабар олиб туришни ваъда берган, лекин сўзининг устидан чиқмаганини ёзган. Шу сабабдан ҳам маҳкум ўша пайт узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилинган бўлган.

Шундан сўнг Гаррик ва Махнони ушлаш қийин бўлмаган, лекин уларнинг раҳбари Шурикни ушлаш мушкул бўлган. Шурик дастлаб у вилоятдан бу вилоятга қочиб юрган ва охир оқибат Қозоғистонга қочган.

Шундан сўнг ИИБ ходимлари қидирувни тўхтатган ва бундан Шурик хабар топган. Шундай кунларнинг бирида Шурикни қариндошларидан бири юбилей тадбирига таклиф қилган. Қидирув тўхтатилганини билган Шурик эса бунга рози бўлган. Истеъфодаги подполковник Шурикни қайси йўл билан келишини таҳмин қилиб уни ушлаш пайига тушган. ИИБ ходимлари оддий йўловчи образига кириб, юбилейга бораётгандек кўрсатиб уни машинада бирга боришга кўндирган ва йўлда яна бир ходим йўловчи бўлиб чиқиб, унга қочиш имконияти қолдирмаган.

– Шурик, саргузашт тугади, ҳибсдасан, дедим ва машинани туман ИИБга ҳайдадим... – дея ҳикоя қилди истеъфодаги подполковник Тожиддин Одилов.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Истеъфодаги подполковник Самарқанддаги машҳур ўғри учлик "Шурик, Гаррик, Махно"ларни қандай ушлагани ҳақида айтиб берди