Бош вазир: «Энди истеъмолчи худди уяли алоқа учун олдиндан тўлов қилгани каби, табиий газ ёки электр энергиясига ҳам шундай тўлов қилсин»

Бош вазир: «Энди истеъмолчи худди уяли алоқа учун олдиндан тўлов қилгани каби, табиий газ ёки электр энергиясига ҳам шундай тўлов қилсин»
Аввалроқ Бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда Арипов замонавий ҳисоблагичлар ўрнатиб энди газ ва электр энергия истеъмоли учун олдиндан тўлов қилиш тизимини жорий этишни таклиф қилди. Бунга истеъмолчилар томонидан қарздорлик кўплигисабаб бўлаётгани айтилди. Шунингдек, Сайхунобод, Дўстлик, Муборак, Оҳангарон туманларида қарздорлик юқори даражада экани таъкидланди. Бунинг олдини олиш учун эса электрон ҳисоблагичлар сони кўпайтирилмоқда. Хусусан 2019 йилда 2,5 миллионта ана шундай ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлса, бу йили 4,5 миллионтасини ўрнатиш қўзда тутилган.

“Энди истеъмолчи худди уяли алоқа учун олдиндан тўлов қилгани каби, табиий газ ёки электр энергиясига ҳам шундай тўлов қилсин. Шундагина икки томонда ҳам бугунгидек сарсонгарчилик ҳолатлари кузатилмайди”, - деди Арипов.

Ўхшаш янгиликлар

  1. HAZARD 13 январ 2020 13:03
    oldindan 1yillik haqi haqi to'lashsin unda
  2. Эркин 13 январ 2020 09:04
    Олдиндан тулов киладиган пластик счетчикларни олиб ташашаяптику электросет
  3. Марат 12 январ 2020 20:02
    Унинг учун иш керак.иш буса иш хакини яхшилаб кишлокларда тулаб куйинглар пожалуста олгин
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Бош вазир: «Энди истеъмолчи худди уяли алоқа учун олдиндан тўлов қилгани каби, табиий газ ёки электр энергиясига ҳам шундай тўлов қилсин»