Хабарингиз бор 2019 йил 22 декабр куни Ўзбекистонда депутатлик сайловлари бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига депутатлар сайланган. Шу йил 5 январда эса такрорий сайловлар ўтказилиб, якуний натижалар эълон қилинди.
"Юксалиш" умуммилий ҳаракати вилоят, шаҳар Кенгашлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгесига сайловларда қайси сиёсий партия ҳудудларда яхши натижа қайд этганлигини таҳлил қилди. Унга кўра ЎзЛиДеП энг кўп депутатлик ўрни - 303 жой ёки 36,5%ни эгаллади. Сайловолди пойгасини иккинчи бўлиб ХДП (181 ёки 21,8%) якунлаган. 3-ўринда “Миллий тикланиш” ДП (159 ёки 19,1%). “Адолат” СДП (107 ёки 12,9%) тўртинчи, Экопартия вакиллари эса бешинчи (81 ёки 9,7%) ўринни қайд этишган.
Эслатиб ўтамиз, ЎзЛиДеП Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳам энг кўп - 53 депутатлик ўрнини эгаллаган эди.