Аввал хабар берганимиздек, кеча 14 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев йиғилиш ўтказди. Унда Президентнинг Бирлашган Араб Амирликлари ва Японияга амалга оширган ташрифларида эришилган келишувлар натижаси муҳокама қилинди.
Хусусан Япония билан ҳамкорликда Ўзбекистонда Республика даражасидаги неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт марказини қурилиши таъкидланди.
Марказ Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) маблағларини жалб қилган ҳолда қурилади ва жиҳозланади.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг Японияга амалга оширган ташрифи давомида умумий қиймати 6,6 миллиард доллардан зиёд қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.