Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 20 январ куни Олий Мажлис Сенатининг илк мажлисида нутқ сўзлаб, коррупция ҳақида гапирди.
Таҳлилларга кўра ҳозирда бизда учта соҳа – тиббиёт, олий таълим ва қурилишда энг катта коррупция мавжуд.
Битта мисол айтаман. «Нархоз» деган университетни эсласам, кайфиятим бузилади. Ходиев деган бир валломатни ишдан олдик. Биласизларми, янги қўйган ректоримиз оддий аттестация ўтказди, ҳар бир домланинг фан бўйича билимлари синалди. 65 фоизи домлалар ўтмади. 35 эмас, 65.
Ҳамма студентлар, бечоралар қандай ўқиб юришибди, тасаввур қилиб бўлмайди», – деди давлат раҳбари.