Бугун, 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлис йиғилиши ўтказилмоқда. Унда Бош вазир номзоди ва ҳукуматнинг яқин ва ўрта истиқболдаги ҳаракатлар стратегияси кўриб чиқилади.
Айни дақиқаларда Президент қўшма мажлисида нуқт сўзламоқда. Унда Президент транспорт соҳасидаги камчиликлар ҳақида гапирди.
"Темир ва ҳаво йўлларимиз ҳам дунё ҳамжамияти стандартларига мутлақо мос келмайди. Транспорт соҳасида ҳали биринчи қадамни ҳам қўя олмадик. Йўл қурилиши бўйича, ичимлик сув масаласида аҳолининг норозилиги кўндаланг турибди", – деди Шавкат Мирзиёев.