Бугун Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлис йиғилишида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов нутқ сўзлади. Бу ҳақда хабар.уз хабар қилди.
Ҳоким ўз нутқида Бош вазир лавозимига илгари сурилаётган Абдулла Арипов номзодини қўллаб-қувватлашини айтиб, бошқалардан ҳам шуни сўраган. У Арипиовдан Президентга, юртга ва халққа садоқатликни ўрганганини айтган. Шунингдек, у Президентнинг нутқидан сўнг кўп нарсаларни тушинганини алоҳида таъкидлаган.
"Олдин ҳам сенатор бўлганмиз, аммо зиммамизда шунча вазифа борлигини билмаган эканмиз. Балки тушуниб етмагандирмиз, балки англамагандирмиз. Сизнинг нутқингиздан сўнг нималар қилиш кераклигини билиб олдик" - деди ҳоким.
Абдураҳмонов шунингдек халқ улардан ўтиб кетаётганини, аслида ҳокимлар улардан олдинда юриши кераклигини ва Президент ишламасликка қўймаслигини ҳам айтган.