21 январь куни Томск вилояти Асино тумани Причулимский аҳоли яшаш пункти Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Шу муносабат билан Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга таъзия изҳор этди.
Томск вилоятида фожеа юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин натижасида 10 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу яқинлар ва қариндошлар учун катта мусибат. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ва марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман, – деб ёзади Қодиров ўзининг телеграмдаги каналида.