Бош вазир Абдулла Арипов коронавируснинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказди. Чегараларда санитар-карантин пунктлари ташкиллаштирилиб, тиббиёт марказларида қўшимча жойлар ва дори-дармонлар жорий қилинган. Ҳозирча Ўзбекистонда ушбу вирус билан касалланганлар аниқланмаган.
Бош вазир Абдулла Арипов шу йил 28 январ куни янги коронавирус ифекциясига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда пресс клубнинг навбатдаги сонида Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра ҳукумат раҳбари касалликнинг тарқалиши ва олдини олиш учун тегишли чоралар кўриш бўйича топшириқ берган.
Ҳар бир муассаса ва ташкилотга, хусусан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Чегара қўшинларига топшириқ берилди. Бириничи навбатда вирус кириб келмаслиги учун биз чегаралардаги санитар-карантин пунктларида назоратни кучайтиришимиз керак. Бу иш амалга оширилди. Ҳозир ходимларимиз у ерда ишлаяпти. Ҳар бир пунктга инфекционист бириктирилган. “Тепловизор” ёрдамида чегарадан ўтаётганларнинг ҳарорати ўлчанмоқда, - деди Юсупалиев.