Бугун, 30 январь Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг таваллуд топган куни. Ушбу сана муносабати билан Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифларида Биринчи Президентни хотирлади.
Тиллаева фейсбукдаги қолдирган постида Биринчи Президент 40 ёшгача сигарет чекканини лекин кейинчалик ушбу ёмон одатни ташлаб, тамаки чеккан инсонларни ёқтирмагани ва унинг хидини ҳушламаганини ёзган. Тиллаеванинг ёзиишича Каримов мунтазам спорт билан шуғулланган. У ёшлигида кураш билан, кейинчаклик эса катта теннис билан жиддий шуғулланган. Тиллаева отаси кечгача ишлаб қолиб кетса ҳам спорт билан шуғулланганини, эрталаб соат 6 дан тренивокага кетишини хотирлади. Шунингдек, Биринчи Президент катта зиёфатларни ёқтирмагани, камтар бўлгани ҳам хотирланди.
Ҳаётда ўрнак бўлган фазилатлари бу мавжуд шароитни олдиларига қўйган мақсадга буйсундира олиш, ўтмиш ҳақида афсус чекмасдан, ҳамиша олға юриш қобилияти эди, - деб ёзади Лола Каримова.