Хабар берганимиздек бугун Президент Шавкат Мирзиёев янги университетнинг тамал тошини қўйди.
Маросимдан сўнг Президентимиз олимлар билан учрашди. Унда коррупциянинг олдини олиш масаласи муҳокама қилинди. Хусусан коррупцияга қарши курашадиган янги ташкилот раҳбарларнинг уйқудаги тушидан бошқа ҳамма нарсани кўриб туриши ҳақида айтилди. Фақат унга ҳали ном берилмагани таъкидланди.
«Вазирми, бошқами, бу уйни қуришга, бу машинани олишга қаердан асос топди, боласини қаерда ўқитяпти, омиллар қаерда деган саволга ҳар бир раҳбар жавоб берадиган вақт келяпти... Қурган уйини ҳам асослаб бериши керак», — деди Президент.
Шунингдек, Президент давлат раҳбаридан тортиб барча амалдорлар ойлиги билан нима қилиш мумкинлигини ёзиб беришини айтди. Бунга қаттиқ тайёргарлик кўриляпти.
Шу билан бирга ҳисобот бера олмаган раҳбар қонун олдида жавоб бериши алоҳида таъкидлади, дея хабар қилди "Дарё".