Юртимизга коронавирусининг кириб келишини олдини олиш мақсдида Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги барча парвозлар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда давлетов.уз хабар қилди.
Маълум бўлишича, вирус тарқалишининг олдини олиш ва Хитойда эпидемия тарқалган ҳудуддан ватандошларни қайтариш учун Президент топшириғига кўра Ҳукумат комиссияси тузилган.
Шунингдек, Президент топшириғига кўра Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги барча парвозлар вақтинча тўхтатилди. Ҳозирда Хитойда қолаётган ўзбекистонликлар махсус чартер рейс қўйилади.