Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 31 январда олимлар билан учрашув давомида айрим ректорлар ўз лавозимига лойиқ эмаслигини таъкидлаб, яна “Нархоз” масаласига тўхталди.
Президентнинг айтишича айнан ўша университет ҳамда Молия институтнинг салоҳияти етмаганлиги боис банк соҳасида ишлайдиган малакали кадрлар етишиб чиқмаяпти.
Шунингдек, давлат раҳбари жавобгарларни қамаш билан коррупция йўқолиб қолмаслигини айтди. Бунинг учун муҳитни ўзгартириш кераклиги, талабалар коррупцияни сезмаслиги зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев айрим ректорлар ҳақида маълумот столида турганини, ўша маълумотларга таянилса баъзи ректорлар хатто университет қоровуллигига ҳам лойиқ эмаслигини айтди.