Президент Шавкат Мирзиёев олимлар билан учрашувда ҳамма соҳа бўйича энди оёққа турилаётганини айтди.
Хусусан, Президент геология соҳаси бўйича Ўзбекистонда кадрлар йўқлигини танқид қилди.
“Оҳирги 20 йилда ким геологияда буюк Абдуллаевлардек илмий натижалар қилди? Борми? Ҳамма геологлар битта нарсани билсин – Каспийнинг тагидаги нарса Оролнинг тагида ҳам бор. Мен бунга ишонаман. Лекин биров шу вақтгача бу нарса билан шуғулланмади. Бор унинг тагида, миллат учун етади. Геологиясиз саноатни ривожлантириш, оддий тилда тушинтирганда – шифокор “УЗИ”сиз операция қилиш билан теппа-тенг. Шунинг учун бу илм ходимларига ҳам вазирларга ҳам синов йиғилиш”, – деди давлатимиз раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда соҳани ривожлантириш мақсадида Геология фанлари университети ташкил этилади.