Бухорода Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва вилоят ҳокими Ўктам Барноев иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг ўрганишлар якуни муҳокама этилди. Шунингдек, йиғилишда фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар учун маъсуллар лавозимидан озод этилди. Хусусан, Қоракўл тумани ИИБ бошлиғи О.Қурбонов, Бухоро вилояти ИИБ пробация бўлими бошлиғи Б.Асадов, Бухоро тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Гадоев, Пешкў тумани ИИБ бошлиғининиг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Салихов, Қоракўл тумани ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи Ф.Норов ҳамда 6 нафар профилактика инспектори ишдан олинган.
Шунингдек, Бухоро вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Ж.Болтаев, Бухоро тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари М.Мустафоев, Бухоро вилояти ИИБ 1-сонли жазони ижро этиш колонияси бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Т.Абдуллаевга интизомий чора берилган, дея хабар қилди "аниқ.уз".