Равшан Эрматов янги лавозимга тайинланди. У энди Ўзбекистон спорт вазирига биринчи ўринбосар сифатида фаолиятини давом эттиради.
Эрматов шунингдек, аввалдан ишлаб келаётган ЎФА вице-президенти лавозимида ҳам ишлайверади.
Эслатиб ўтамиз, вазирнинг ўринбосари сифатида шу кунгача Ойбек Қосимов фаолият олиб бораётганди.