Ҳоким у ерда бўлган вақтида кўплаб муаммолар ҳал этилди. Хусусан электр энергияси билан боғлиқ муаммо ўша ернинг ўзида, боғча ва шифохонани таъмирлаш ҳамда ариқларда сув олиб келиш муаммоси эса йил давомида ҳал этилиши таъкидланди.
Шунингдек, қишлоқда кутубхона очилди, мактабга мусиқа асбоблари топширилди ва кам таъминланганларга кийим-кечак берилди.
Аҳоли эса самимий мулоқотдан руҳланиб ҳоким билан селфига ҳам тушди, дея хабар қилди Соф.уз.