Қорақалпоғистонда Давлат солиқ бошқармасига раҳбар тайинланди.
Бекчанов Халмурза Турсынбаевич ушбу лавзоимга лойиқ деб топилди. Бекчанов 1971 йилда Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида туғилган. У лавозимига тайинлангунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар ва инвестициялар масалалари қўмитаси раиси лавзоимида ишлаган. 1994 йилда Тошкент архитектура ва қурилиш иститутини тамомлаган. 2000 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетинининг сиртқи бўлимини тамомлаган. 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш академияси қайта тайёрлаш курсида таҳсил олган.