Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилда Россия Президенти Владимир Путин билан камида уч марта учрашади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди.
Тюрденевнинг айтишича давлатлар раҳбарлари Санкт-Петербург ва Тошкентда ШҲТ ҳамда МДҲ доирасида учрашади. Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи кутилмоқда.
"Биз катта лойиҳаларни амалга ошириш устида ишламоқдамиз. БМТ, ШҲТ ва МДҲ доирасида кўп томонлама ҳамкорлик қиляпмиз. Шунингдек, биз Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва КХШТга аъзо бўлиши тарафдоримиз", - деди элчи.