Ўзбекистон Хитойга гуманитар ёрдам беради. Бу ҳақда “Дарё” хабар қилди.
Маълум бўлишича Президент 12 февраль куни шу бўйича фармонни имзолаган. Унга кўра Хитойга тиббий воситалар билан бирга, бир марталик қўлқоплар, ҳимоя комбинезонлари, тиббиёт ниқоблари ва ҳоказолар етказиб берилади.
Ушбу ишни амалга ошириш ФВВ зиммасига юкланган. Ҳозирда гуманитар ёрдамнинг иккинчисига тараддуд кўриляпти ва мамлакатдаги текстил корхоналари ниқоблари ва ҳимоя костюмларини тайёрламоқда.