“Ёлғон ваъдалар билан энди иш битмайди” – Қашқадарёда ҳокимдан сўнг депутат ҳам чекка қишлоққа борди (+видео)

“Ёлғон ваъдалар билан энди иш битмайди” – Қашқадарёда ҳокимдан сўнг депутат ҳам чекка қишлоққа борди (+видео)
Аввалроқ Қашқадарё вилояти ҳокими вилоятнинг чегарадош ҳудудидаги қишлоққа боргани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг депутатлар ҳам фаолликни оширди. Хусусан, вилоятдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов Шаҳрисабз ҳамда Деҳқонобаддаги чекка қишлоқларга борди.

У дастлаб Шаҳрисабзнинг энг чекка қишлоқларидан бири “Мироқи”да бўлди. У ерда аҳоли муаммоларини тинглаб, уларни ечиш борасида амалий ишлар қилинди. Қуйидаги видеолавҳада партия раҳбарининг қишлоқда амалга оширган ишлари тасвирланган.



Шундан сўнг Хаитов Деҳқонободдаги қишлоқларда ҳам бўлди. У ерда юзма-юз мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан асосан ишга қайта тиклаш, иссиқхона ташкил этиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредитлар ажратиш, электр энергиясидаги ва газ таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш ва бошқа қатор масалалар кўтарилди. Эътиборлиси, муамоларнинг салмоқли қисми шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Хаитов аҳоли билан мулоқотда энди ҳар бир хонадонга кириб боришини, муаммони билиш учун ҳар бир шахс билан суҳбат қуриш кераклигини, энди қуруқ ваъдалар билан иш битмаслигини айтди.

Депутатнинг халқ билан мулоқоти, жойларга ташрифи давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мендирман 12 феврал 2020 20:18
    Рахмат мана булар эканку.Бошка депутатлардан хам кутамиз.Яхши урнак.Кишлов тугади энди чикиб келинглар.
  2. Aziz Qurbonov 12 феврал 2020 13:21
    Bunaqa xabardan albatta odam xursand bo’ladi!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Ёлғон ваъдалар билан энди иш битмайди” – Қашқадарёда ҳокимдан сўнг депутат ҳам чекка қишлоққа борди (+видео)