Бугун, 12 февраль куни ЎзЛиДеП Президент томонидан ўтказилган иккита йиғилиш - коррупция билан боғлиқ муаммолар ва маҳалла тизимини такомиллаштиришга қаратилган видеоселектордаги юклатилган вазифаларни амалга оширишни муҳокама қилди. Унда партия фаоллари, депутатлар ва мутасаддилар иштирок этди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.
Партия коррупцияга қарши курашадиган ягона органнинг ташкил этилиши тарафдорлигини маълум қилди. Шунингдек, маҳалла тизимини такомиллаштиришда ягона вазирлик такшил этиш ташаббусини ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.
Йиғилишда ушбу масалалар билан бир қаторда янги қонун лойиҳалари ҳам муҳкаома этилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масалалари муҳокама қилинди.