Хабарингиз бор бугун Сирдарёнинг Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчаси «Кўркам диёр» маҳалласи «Робот» кўчасида жойлашган уйда ёнғин содир бўлиб, оиланинг 6 нафар аъзоси тириклайин ёниб, ҳалок бўлган.
Воқеа содир бўлгандан сўнг вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ҳодиса жойига борди ва марҳумларнинг дафн маросимииштирок этиб, уларнинг яқинларига чуқар ҳамдарлик изҳор этди.
Ҳоким ёниб кетган уйни тезда таъмирлаб, оиланинг тирик қолган 18 ёшли қизи Олтибоева Ўғилойга топширишини маълум қилди ва уни оталиққа олди. Шунингдек, ҳоким йиғилганларга иситиш ҳамда газ мосламалридан тўғри фойдаланшни, акс ҳолда бундай ҳолат яна такрорланиши мумкинлигини айтди.
Шу билан бирга маъракаларни ташкил этиш мақсадида 30 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатилди.