Абдулла Арипов Мустақиллик майдонига тўпланиб ёрдам сўраган фуқаролар билан учрашди ва муаммоларини ҳал қилди

Абдулла Арипов Мустақиллик майдонига тўпланиб ёрдам сўраган фуқаролар билан учрашди ва муаммоларини ҳал қилди
Бугун Human бандлик агентлигидан жабр кўрган фуқаролар Мустақиллик майдонига тўпланиб, ҳукумат вакиллари билан учрашув ташкил этилишини сўради.

Улар суд жараёни якунларидан норози эканликларини мана шу йўл билан ифодаламоқчи бўлишган. Шундан сўнг улар йиғилган жойга мутасаддилар етиб келди ва кеч соат 17:00 ларда Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда бош вазир бўлиб ўтган воқеалар хусусида Президентга ҳисобот берганини айтди. Унга кўра Президент агентликдан жабр кўрганларнинг барчасига пуллари қайтариб берилишини айтганини таъкидлади. Шунга кўра бош вазир Меҳнат вазири ҳамда Ипотека банк раҳбарларига икки кун ичида барча жабрланган 1086 нафар фуқарога пластик очган ҳолда, пулларини қайтариб бериш бўйича топшириқ берди.

Бош вазир аслида бундай иш қилиш ҳам тўғри эмаслигини, жабрланганлар суд қароридан сўнггина пулларини олишлари кераклигини, лекин Президентимизнинг топшириғига кўра уларнинг пуллари қайтарилаётганини айтди. Шунинг учун барча Президентга ташаккур изҳор қилиш кераклгини билдирди. Шунингдек, Арипов Президентга барча хусусий бандлик агентликларини тугатиш бўйича таклиф киритишини айди. Суҳбат давомида ушбу ишни содир этганлар қонун олдида жавоб бериши таъкидланди.

Қуйидаги видеолавҳада учрашув тафсилотлари билан танишишингиз мумкин.



Ўхшаш янгиликлар

  1. Сирожиддин 25 феврал 2020 17:55
    Бош Вазиримиз гапларида жон бор . Аммо бу билан баъзи инсофли тадбиркорларимизни бугиб куймаслигимиз керак. Гап агентликларнинг хусусий ё давлатникилигида эмас деб уйлайман. хар бир экилган новдангизга эътиборсиз булсангиз керак булса кайчилаб турмасангиз у хохлагандай усишни куёшга караб талпинишни хохлаб колади. Бу вазиятда эса АНИК ПРОГРАММА асосида барча килинадиган ишларни бажариш шарт. Нега? Чунки агар биз килаётган ишимиздан бутун бир ОРГАНИЗМНИ ташкил килолмас эканмиз бу организм ишламайди. Юрак ё буйрак ишдан чиккан сингари. Хозирги вактда бу организм ишламаётгани сабаби: - уларни назорат киладиган органлар ишламаяпти. Хаммасида хар хил туловлар амалга оширилмокда. Бирон бир ахборот олишни хохлаганда хеч кайси курсатилган телефон ракамлари кутарилмайди. Хурматли Вазиримиздан бир нарсани сурардим!!!
    Аввалом бор тегишли органлар ОАВда АНИК чикишлар килиб укув курсларидан тортиб то виза олиб ишга жойлашгунга кадар туловларни амалга оширишни таъкиклаб кучли назоратга олиш керакмиди дейман. Шунда бундай оворагарчилик керак булса коррупцион харакатларни олди олинган булармиди.
  2. Бибимайрам 20 феврал 2020 11:27
    Бор булсин отанга рахмат
  3. fanat 18 феврал 2020 22:35
    бор булсин вазир
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Абдулла Арипов Мустақиллик майдонига тўпланиб ёрдам сўраган фуқаролар билан учрашди ва муаммоларини ҳал қилди