"Human" хусусий бандлик агентлигига пул бериб чув тушиб қолган 1086 нафар фуқаронинг пуллари қайтарилиши ҳақида хабар берилган эди.
Улар агентлик орқали четга ишлашга кетишлари керак эди. Лекин агентлик раҳбарларига нисбатан жиноий иш қўзғатилгандан сўнг улар пулларини қайтара олмай қолиб кетишди. Кечаги учрашувда эса Бош вазир Абдулла Арипов уларнинг муаммоларини ҳал қилиб берди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги махсус жамғармадан уларнинг пуллари тўланади. "Миллий тикланиш" партияси раҳбари ўша пулллар аслида янги иш ўринлари яратилиши учун ишлатилиши кераклигини айтиб, 1086 нафар фуқарога мурожаат қилди.
"Бу пулларга янги иш ўринлари яратилиши керак эди, аслида. Ҳамма хато қилиши мумкин, албатта, лекин хатоингиз умид бермоқчи бўлаётганимиз - ёшларни ҳам хато қилишига муҳит яратаяпди.
Товламачига пул беришдан аввал хаёлларни эмас идрокни ишлатиш керак 1086 нафар фуқаро!
Инсон ўзгармаса жамият ўзгармайди!" - дейди Қодиров.