Ўзбекистонда илк аёл ҳоким Сирдарё вилоятида тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Давлутов.уз” хабар қилди.
Манбанинг тасдиқланмаган бўлсада, маълумотларга таяниб хабар беришича, Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Дилфуза Уралова Боёвут тумани ҳокими этиб тайинланиши мумкин.
Агар хабар расман тасдиқланса, у ҳозирча ҳокимлар орасида ягона аёл киши бўлади. Мустақил Ўзбекистон тарихида Хоразм, Самарқанд вилоятлари туманларида аёл ҳокимлар бўлишган, дея қўшимча қилади манба.