Расман! Ўзбекистонда илк аёл ҳоким Сирдарёда тайинланди

Расман! Ўзбекистонда илк аёл ҳоким Сирдарёда тайинланди
Аввар хабар қилганимиздек Ўзбекистонда илк аёл ҳоким тайинланиши кутилаётган эди.

Маълум бўлишича, бугун 18 февраль куни халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Туманнинг шу кунгача ҳокими бўлиб ишлаган Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович бошқа ишга ўтгани муносабати билан янги ҳоким тайинланди. Унга кўра депутатлар Уралова Дилфуза Джумановна Боёвут тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини бир овоздан тасдиқладилар.

Шундай қилиб, Уралова Дилфуза бугунги кунда Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳокимлар орасида илк аёл ҳоким бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Адолат 19 феврал 2020 09:34
    Демак 5-аел хоким эканлар.
  2. Алишер 19 феврал 2020 09:20
    Лагандардор экан бу мақолани ёзган одам.
  3. Сир 19 феврал 2020 00:42
    Олға опа
  4. Одам 18 феврал 2020 19:38
    Балли Алишер
  5. Алишер Абдуллаевис 18 феврал 2020 14:42
    1) Манзура Эгамова. 1993 йилдан 2005 йилгача, 12 йил давомида Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими бўлган;

    2) Шакаржон Хўжаниёзова. У 1992-2000 йилларда, 8 йил давомида Хоразм вилояти Боғот тумани ҳокими бўлган;

    3) Раҳима Ҳакимова. У Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳокими бўлган;

    4) Тоҳирахон Маризаева. У Наманган вилояти Косонсой туманида 1996 йилдан 2000 йилгача ҳоким вазифасида ишлаган.

    Юқорида Манзура опа Эгамова, Шакаржон опа Хўжаниёзова ҳамда бугун Боёвут тумани ҳокими этиб тайинланган Дилфуза опа Ураловаларнинг сурати берилган.

    1) Манзура Эгамова. 1993 йилдан 2005 йилгача, 12 йил давомида Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими бўлган;

    2) Шакаржон Хўжаниёзова. У 1992-2000 йилларда, 8 йил давомида Хоразм вилояти Боғот тумани ҳокими бўлган;

    3) Раҳима Ҳакимова. У Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳокими бўлган;

    4) Тоҳирахон Маризаева. У Наманган вилояти Косонсой туманида 1996 йилдан 2000 йилгача ҳоким вазифасида ишлаган.
  6. Гулшаной 18 феврал 2020 13:46
    Илк эмас бунгача Андижон вилояти Жалолкудук туманида Манзурахон Эгамова булган
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Расман! Ўзбекистонда илк аёл ҳоким Сирдарёда тайинланди