Бугун, 19 февраль санасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди. Президент Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига кўра Анқарага йўл олди.
У ерда давлат раҳбарлари икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши тадбирларини ўтказадилар.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Туркия бизнесининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказиши, Туркия Республикаси Президенти Халқ кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида қатнашиши режалаштирилган.