Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Азизбек Икромов яна бир вазирга ўринбосар бўлди.
Маълум бўлишича, бугун, 19 феврал куни Вазирлар Маҳкамасида йиғилиш ўтказилган. Унда Маҳалла ва оила масалалари вазирлигига вазир ўринбосари вазифасини бажариш Азизбек Икромовга юклатилган. Энди у ҳам Ички ишлар вазири ўринбосари ва бир вақтнинг ўзида Маҳалла ва оила масалалари вазири ўринбосари лавзоимларида ишлайди.