ДСҚнинг собиқ раҳбари Ботир Парпиев янги лавозимга тайинланди.
У янги ташкил этилган маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари бўлди. У шу пайтгача Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, собиқ Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Эльмира Боситхонова вазирнинг биринчи ўринбосари этиб, собиқ «Нуроний» жамғармасига раҳбарлик қилган Содиқжон Турдиев ҳам вазир ўринбосарига айланди.
Аввалроқ ИИВ вазири ўринбосари ҳам янги ташкил этилган вазирликда вазир ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.