Бугун Халқро пресс клубнинг навбатдаги сони бўлиб ўтди. Унда Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова иштирок этиб прокурорларнинг муомаласи ҳақида гапирди.
Шахсан айта оламан, прокурорларнинг 90% нинг муомаласи яхши. Ишингиз тушиб борганингиздан, кетгунингизгача қўли кўксида хизматингизда туради. Тўғри, 10% прокурорлар борки, бутун соҳа имиджига салбий таъсир қилмоқда, - деди Ортиқова.
Шунингдек, Бош прокурор ўринбосари коррупция ҳақида ҳам гапирди.
Ҳалоллик вакцинаси нафақат прокурорларга балки барча давлат хизматчиларига керак. Чунки коррупция ҳолати қачон вужудга келади, қачонки давлат бюджети билан муносабатга киришиш жараёнида аниқланади, - дея таъкидлади Светлана Ортиқова.