ДХХ чегара қўшинлари қўшни давлат билан чегара ҳудудида жиноятни фош этди.
Маълум бўлишича, шу йил 9 февраль санасида Фарғона вилояти Қувасой туманидаги чегараолди ҳудудида қўшни давлатга ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилаётган 499 366 доллар тўхтатиб қолинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.