Солиқ қўмитаси раиси раҳбарларнинг даромадини декларация қилиш бўйича Президент қандай топшириқ берганини маълум қилди

Солиқ қўмитаси раиси раҳбарларнинг даромадини декларация қилиш бўйича Президент қандай топшириқ берганини маълум қилди
Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев давлат идоралари раҳбарларининг даромадларини декларация қилиш борасида топшириқ берган эди. Коррупцияни олдини олиш бўйича йиғилишда Президент қатнашчиларга бир қатор вазифаларни берган. ДСҚ раиси Беҳзод Мусаевнинг айтишича, раҳбарларнинг даромадини декларация қилишга ўтиш ҳаракати бундан 3 йил олдин бошланган. 2021 йилда эса у тўлиқ жорий этилади.

Унинг айтишича давлат идорасидаги раҳбар ходимларнинг мулкини декларация қилиш бўйича президент муҳим топшириқ берган. Ушбу тизимни ишлаб чиқиш, унинг концепциясини яратиш, нуфузли чет эл экспертларини жалб қилишга бир ой муҳлат берилган.

Мусаев раҳбарлар мулкни қаердан олаётганини ва қанча мулки борлигини халққа кўрсатиб бера олиши кераклигини таъкидлади.

"Президентимиз аниқ мисолни келтирдилар. Раҳбар бўлиб бир лавозимга ўтирсада бир ёки икки йилдан кейин 2 та ҳовли 4 та машина сотиб оладиган бўлса, унинг манбасини кўрсатиб бера олсин, деган мисолларни келтирдилар. Биз шу соҳада ишлаймиз. Яъни давлат идорасида ишлайдиган ходимдан ташқари унинг атрофидаги кимларни ҳам декларциясини назоратга олиниши керак ҳамда биргаликда топшириши керак. Бу қариндоши, турмуш ўртоғи, фарзандлари бўлиши мумкин. Бунинг устида ишлаб, таклиф киритамиз", - деди ДСҚ раиси.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Солих инсон 25 феврал 2020 00:50
    Узбекистонда даромадларни ва харажатларни декларация килиш бу коорупция муамоссини ечимини бутунлай хал килмайди, илк кадам сифатида ижобий харакат, шуни хам хисобга олиш керакки узбекчиликда кариндош- уруг, ошна-огайни ларни хам хисобга олиш керак, шунда кандайдур силжиш булиши мумкин. Лекин энг салмокли таьсир бу ошкоралик, транспарент муносабатлар (давлат харидларида , ошкора очик конкурс лар эвазига), одамларни узини муносабати бу холатга узгариши керак авалабор ва бу иллат катта гунох , буни оркасидан топиладиган мол-мулк харом лигидан барча инсонлар билиши шарт!
  2. Муродали 24 феврал 2020 21:48
    Жуда. Муҳим. Қарор. Рахбарларни. Қаттиқ. Назоратда. Турса. Корупция. Йўқ. Бўлади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Солиқ қўмитаси раиси раҳбарларнинг даромадини декларация қилиш бўйича Президент қандай топшириқ берганини маълум қилди