Отабек Муродов ва Ихтиёр Абдуллаевга суд ҳукми ўқилди

Отабек Муродов ва  Ихтиёр Абдуллаевга суд ҳукми ўқилди
Бугун, 2020 йил 25 февраль, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган собиқ бош прокурор Отабек Муродов ҳамда ДХХ собиқ раиси И. Абдуллаев ва унинг ўринбосари Ж. Игамовларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.

Ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчиларнинг, етмишдан ортиқ жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб, муҳокама қилинди. Дастлабки тергов органи томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчиларнинг важлари текширилди.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчи О. Муродовни бир қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топди.

Судланувчи О. Муродовга нисбатан жазо чорасини белгилашда суд Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жиноят қонунчилигида белгиланган инсонпарварлик ва адолат тамойилларига ҳам асосланди.

Хусусан, судланувчининг содир этган жиноятлари учун чин кўнгилдан пушаймон эканлиги ва жиноий қилмишларни фош қилишда фаол ёрдам берганлиги ҳамда жиноят оқибатида етказилган зарар тўла қопланганлиги эътиборга олинди.

Натижада, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, судланувчининг шахси, оилавий аҳволи, яшаш жойидан ижобий тавсифлангани каби жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар эътиборга олиниб, О. Муродовга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, суднинг ҳукмига кўра, И. Абдуллаевга 19 йил, Ж. Игамовга 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ҳар бири муайян муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Коррупционер 27 феврал 2020 09:54
    Агар хакикатдан коррупция билан курашишни амалга оширмокчи булса 1 оиладан бошлаш керак , куда анда, куевлар , авалги валломатлар ва хакозолар. Атрофда узига вафадор, кариндош, тегиб булмас шахслар лекин аллакачон коррупция гирдобига кириб, бизнес испериялар яратиб олганлар. Ли Куан мисолида реал кураш булса натижа булади, булмаса хаммаси курук гап.

    Агар хакикатдан коррупция билан курашишни амалга оширмокчи булса 1 оиладан бошлаш керак , куда анда, куевлар , авалги валломатлар ва хакозолар. Атрофда узига вафадор, кариндош, тегиб булмас шахслар лекин аллакачон коррупция гирдобига кириб, бизнес испериялар яратиб олганлар. Ли Куан мисолида реал кураш булса натижа булади, булмаса хаммаси курук гап.
  2. Рустам 26 феврал 2020 03:46
    Албатта бу системада тоза, халол инсонлар деярли булмаса керак, чунки бутун давлат бошкаруви охирги 10-15 йилларда бутунлай узгариб коорупция иллатлари чукур илдиз езди. Авваламбор мархум президент оиласи, кизлари томонидан шу иллатларга йул очилди. Буни назорат килувчилар , курашиш урнига энг катта коррупциянерларга айланишди. Абдуллаев, Муродов лар кандайдур узгаришлар килгандек булди ва буларни 1-1.5 йилда узлари жиноятчига айланиб камалишди, буларни ишларида бошка кандайдир сабаблар, кланлар кураши, оилага нисбатан тусик роли, катта коррупцион ишларни авжига чиканни ва буларни тухтатиш купларга кул келгандек туюялипти. Саволлар куп, хали вакти келиб овилась ажабмас.
  3. Ддд 25 феврал 2020 23:44
    Кар кар килинуди олдин Иноятов..... Парпмев ва хокозоларни камаймиз дэб. Кани ваьдалар....
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Отабек Муродов ва Ихтиёр Абдуллаевга суд ҳукми ўқилди