Ўзбекистон Молия вазирига биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда "Газета" хабар қилди.
2002 йилда Боккони ва 2016 йилда Ҳарвард университетларини битирган Омонулло Насриддинхўжаев ушбу лавозимга лойиқ деб топилди. У шу кунга қадар президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Манбанинг ёзишича Насриддинхўжаев турли йилларда турли лавозимларда фаолият юритган. Хусусан, 2007−2010 йилларда Алишер Усмонов бошқарувидаги «Южно-уральская горно-перерабатывающая компания» МЧЖда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, молия вазири лавозимида ишлаган Жамшид Қўчқоров иқтисодиёт ва саноат вазири этиб тайинланди. Унинг ўрнига шу пайтга қадар вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Тимур Ишметов молия вазири лавозимига тайинланди.