Бу ҳақда Президентнинг 25 феврал куни имзолаган фармонида ёзилган.
Фармон билан Жамшид Қўчқоров Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Қўчқоров молия вазири лавзоимидан озод этилди.
Унинг ўрнига шу пайтга қадар вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Тимур Ишметов вазир лавозимига тайинланди.