Бугун давлат раҳбари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда аҳолини тадбикорликка жалб қилиш орқали камбағалликни қисқартириш чоралари муҳокама қилинди.
Йиғилишда Президентимиз Ўзбекистон аҳолисининг 12-15 фоизи, яъни 4-5 миллиони камбағал эканини таъкидлади. Унинг айтишича ўша аҳолининг кунлик даромади 10-13 минг сўмдан ҳам ошмаяпти. Ёки оилада биттадан чорва ҳам машина ҳам бўлсаю, лекин бир киши касал бўлса даромаднинг 70 фоизи уни даволашга кетиши айтилди. Бундай оилани ўзига тўқ дейиш мумкинми?, дея савол билан мурожаат қилди Президент.
Президент сифатида мени одамларимизнинг овқатланиши, даволаниши, болаларини ўқитиши, кийинтириши каби ҳаётий эҳтиёжлари нима бўлаяпти, деган савол ҳар куни қийнайди, – деди Шавкат Мирзиёев.