Президент бугун бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида одамларнинг меҳнат қилиб, бой бўлиши ва яхши ҳаёт кечириши учун барча шароитларни яратишимиз зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Шуларни инобатга олган ҳолда эндиликда аҳоли зич жойлашган ва тадбикорлик ривожланган ҳудудлар атрофидаги қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерларда кичик саноат зоналари ташкил этилади. У ерларни ривожлантириш учун эса давлат бюджетидан 100 млрд сўм ажратилади.
Шу билан бирга кичик саноат зоналаридаги ерлар тадбиркорларга бозор нархида, ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан сотилади. Агар ушбу тажриба ўз самарасини берса кейинчлик уларга бюджетдан 150 млрд сўм ажратилади.