Кеча, 27 февраль куни камбағалликни қисқартиришга бағишланган йиғилишда Президент маъсулларга топшириқ берди.
Хусусан, Савдо-саноат палатаси, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тижорат банклари билан бирга “ипидан-игнасигача” барча маълумотлари ёзилган бизнес лойиҳаларни тайёрлаб, одамларга таклиф этиш топшириғи берилди.
Шуни инобатга олган ҳолда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ушбу лойиҳалар ҳақида маълумотлар бериш вазифаси юклатилди. Шунингдек, йиғилишда савдо кўнгилочар марказларини кўпайтириш, кўчма савдони ривожлантириш ва ушбу йўлдаги ортиқча чекловларни олиб ташлаш таклифи ҳам берилди.