“Росатом” Ўзбекистон билан мамлакат ҳудудида АЭСни қуриш бўйича шартномани 2020 йилнинг июнь ойида, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи давомида имзоланиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Росатом” давлат корпорацияси раҳбари Алексей Лихачев айтди.
“Икки томон делегация вакиллари жуда катта EPC-шартномани тайёрлаш бўйича ишламоқда. Биз Шавкат Мирзиёевнинг июнь ойида Россияга ташриф буюришини назарда тутяпмиз. Экспертлар даражасида Ўзбекистон томони июнь ойидаги ташриф давомида шартномани имзолашни таклиф қилмоқда”, дея Лихачевнинг сўзларини келтирмоқда ТАСС.
“Ушбу мақсадни амалга ошириш мумкин деб ўйлаймиз ва биз томондан нима қилиниши керак бўлса ҳаммасини қиламиз”, - деб қўшимча қилди Лихачев.
Лихачев Россия ва Ўзбекистон делегациялари томонидан АЭСни қуриш бўйича шартномани имзолаш учун кўп ишлар қилинаётганини таъкидлади. Унинг айтиишича, ҳозирда ҳал этилмаган айрим масалалар қолган.
Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ильхом Нематов томонлар АЭС қурилиши бўйича шартнома имзолаш устида ишлар олиб бораётгани ҳақида айтган эди.