Бу ҳақда 27 феврал куни камбағалликни қисқартиришга бағишланган Президент иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди.
Унда ҳар бир ҳудудда аҳолини тадбиркорликка ўқитиш курслари ташкил этиш вазифаси қўйилди. Ўқувлар тамомлангач Кичик бизнесни ривожлантириш агентлиги томонидан танлов эълон қилинади, унинг натижасига кўра энг яхши лойиҳа тайёрлаганларга "стартап" учун 20 млн сўм грант ажратилади. Шунингдек, ҳокимлар ҳам илғор тадбиркорлик лойиҳалари учун маҳаллий бюджетдан грантлар ажратади.
Йиғилишда шунингдек, ёлғиз ва кўп фарзандли аёллар учун ишсизларга керак бўладиган ҳунарлар, хусусан, тикувчилик, пазандалик, сартарошлик ва бошқа йўналишларда касбга ўргатиш курслари ташкил этилади. Буларни амалга ошириш учун эса ҳудудларда маълум бир бинолар жиҳозланган ҳолда ажратиб берилади.