ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Барнохон Мирзамова Наманган вилоятининг Уйчи туманида жойлашган чекка қишлоқларнинг бири Янгиҳаёт маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди. Қишлоқ Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган.
У ерда қишлоқ врачлик пункти мавжуд эмаслиги сабаб депутат ҳудудга мобил поликлиника олиб келди. Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Партия матбуот хизматининг маълум қилишича тиббий кўрикдан қишлоқда яшайдиган 2875 нафар фуқародан 223 нафари ўтган. Аҳоли асосан кўз касалликлари шифокори ва аёллар онкологик касаллар шифокори кўригидан ўтган. Фуқаролар бундан миннатдор.
Шундан сўнг депутат аҳоли мурожаатини ҳам тинглади. Мурожаатлардан бирида ҳудудда мактаб мавжуд эмаслиги аниқ бўлди. Ҳатто боғчага ажратилган бинода 60 нафар боғча болалари билан 140 нафар ўқувчилари таҳсил олаётгани маълум бўлди. У ерда спорт билан шуғулланиш учун майдонча йўқлиги ҳам аниқланди. Шу боис ҳудудда мактабгача таълим маскани ва 42-мактабда спорт майдончаси барпо этиш зарур.
Муаммолар ўрганилгач депутат тегишли мутасаддиларга депутатлик сўрови жўнатган. Ҳозирда партия ва депутатлар ижобий жавоблардан умидвор бўлишмоқда.