Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 28 феврал куни Яшнобод туманида аҳоли билан мулоқот давомида овқатланиш маданияти ва касалликларга асосан нима сабаб бўлаётгани ҳақида гапирди.
“Бизнинг энг катта фожиамиз, касал бўлишимимзнинг омилларидан бири – озиқ овқат ейиш маданиятимиз йўқ. Агар биз овқатланиш маданиятимизни тўғирлаб олсак, 70 фоиз касалликларнинг олдини олган бўлар эдик” – деди Президент.
Учрашувда шунингдек, Президентимиз нуронийлар билан кунига бир соат пиёда юриш тажрибасини жорий қилишни таклиф этди. Ушбу тажрибани Яшнободдан бошлаб бутун республикага жорий қилиш таклифи ҳам илгари сурилди. Шу билан бирга дори истеъмолини камайтириб, гиёҳ ўтлари натижасида ҳам касалликларни йўқотиш мумкинлиги айтилди.