Маълум бўлишича, Нью Йоркда БМТнинг навбатдаги “Future We Want” сессияси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг турли бурчакларидан 250 га яқин ёшлар иштирок этди. Шулар қаторида тарихда илк бор, ўзбекистонлик вакил, ҳозирда Барселонадаги “European Business School”да ўқиётган талаба Қориев Дониёр иштирок этди.
У БМТнинг Бош ассамблея мажлислар залида нутқ сўзлади. Сессия давомида глобал муаммолар ҳақида сўз юритилди. Хусусан, бу йилги йиғилиш жиноятларни олдини олиш ва кибер-жиноятларга қарши курашиш мавзусида бўлди. Йиғилишнинг сўнгги кунида ҳам юртдошимиз асосий мавзу юзасидан нутқ сўзлаб, 2020 йил Москва, Милан ва Токио шаҳарларида бўлиб ўтадиган БМТнинг навбатдаги сессияларига таклиф қилинди.
Ушбу сессияда БМТ бош котиби Антониу Гуттериш иштирокчиларни қутлади. Маросимда эса турли давлат Ташқи ишлар вазирлари, дипломатик корпус вакиллари, БМТ бўлим бошлиқлари ва иштирокчилар нутқ сўзлади.