Ўзбекистонда яна бир аёл ҳоким бўлди.
Маълум бўлишича, Андижон вилоятининг Бўстон туманига Садбархон Неъматжонова Мамитова ҳоким этиб тайинланган.
Бугун бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида ушбу қарор қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё ва Бухорода ҳам аёл ҳокимлар тайинланган эди.