Хабарингиз бор Қарши туманига Мақсуда Мустафоева ҳоким этиб тайинланди.
Бугун, ҳоким лавозимга тайинлангандан сўнг вилоят Маҳалла ва оила масалалари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Январь Иноятов, Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, Президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиевдан оқ фотиҳа олди. Мустафоева бугуннинг ўзида иш фаолиятини бошлади.
Эслатиб ўтамиз, Мақсуда Мустафоева бунга қадар Қашқадарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.