Бош вазир фарзандларга ўзбек халқи тарихи, маданияти ва маънавиятга зид бўлган исмлар қўйилаётганига эътироз билдирди

Бош вазир фарзандларга ўзбек халқи тарихи, маданияти ва маънавиятга зид бўлган исмлар қўйилаётганига эътироз билдирди
Бугун, 9 март куни Бош вазир Абдулла Арипов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат тилиги бўлаётган эътибор масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда кун.уз хабар қилди.

Йиғилишда Арипов тил масаласига Президентнинг шахсан ўзи алоҳида эътибор қаратганини таъкидлади. Шунингдек, Бош вазир фарзандларга, кўча, корхоналарга ўзбек тарихи, маданияти ва маънавиятига зид бўлган номлар қўйилаётганини танқид қилди.

Арипов ижтимоий тармоқларда айнан ушбу масала кенг муҳокама қилинаётганини айтди. Бу эса ўз навбатида масъулларнинг хатоси экани таъкидланди. Яқинда кўча, қишлоқлар, овуллар ва корхоналарнинг номларини ўрганувчи масъуллар жойларда вазиятни текширганда, ном бериш ўз ҳолига ташлаб қўйилгани аниқланган.

Шунингдек, мамлакатимизда 300дан зиёд қишлоқ ва маҳаллаларнинг, 400га яқин кўчанинг эски, совет давридан қолган ёки бирор мантиқсиз, тушунарсиз номлари ҳалигача сақланиб қолаётгани маълум бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. имомназарова мухаббат. 21 март 2020 02:33
    урток козлов биз узбекистон халки куп миллатли халкмиз бундан ташкари одамлар фарзандларини репетитор ёллаб турли тилларни укитмокдалар ривожланган узбекистон давлатимиздаги халкимиз турли тилларда бемалол сузлаша олиши бу илмда маърифий-маданий ривожланишимизга ижобий таъсир этади ,укинг илм олинг тил билган эл билади она тилимиздан ташкари турли тилларни ургансак кам булмаймиз
  2. SVINYA KOZLOV 12 март 2020 18:06
    IMOMNAZAROVA MUHABBAT O'ZBEKISTONDA DAVLAT TILI -O'ZBEK TILI . RUS TILIDA SO'ZLASHISHNI TALAB QILMOQCHI BO'LSANGIZ RYAZANGA BORING !
  3. имомназарова мухаббат. 12 март 2020 14:57
    хозирги кенг камровли ёшлар рус тилини тушунмайди ва рус тилида сузлаша олмайди бу кандай холат оддий кирилл алифбосидаги тилни узлаштира олмаслик хато каердан асос мактаб укитувчилари "чехает" нима дегани деб сураб турганидан сунг келажак кандай булиши тайини йук
  4. Muhiddin 12 март 2020 00:04
    O‘zbek tili faqat o‘zbeklarga kerak. boshqa hech kimga kerakmas. Agar biz o‘zbek tilini asramasak, u tez yillarda yo‘q bo‘lib ketadi. Agar til yo‘qolsa millat ham yo‘qoladi. Masalan biror bir kishi O‘zbekiston da nufuzli ishga kirmoqchi bo‘lsa undan O‘ruscha bilishini talab qilishadi. Nega? Axir man Rossiyada emas O‘zbekiston da manku???
  5. O`ZBEK 11 март 2020 08:18
    Сурхандарёда КАЛДИРГОЧ, Лутфикор ва турдаги кучалар мавжуд
  6. имомназарова мухаббат 10 март 2020 20:18
    тугри жой номларига узгартириш киритилганда беэътибор маънан фикр юритмасдан ном берилмокда масалан фаргона шахрида улуг шоир ёзувчи узбекистоннинг биринчи секретари яъни хозирда (президент) и ш,рашидов номли куча номи асоссиз узгартирилиб хозирда сулим номи билан юритилмокда
  7. O`ZBEK 10 март 2020 15:38
    Оммавий ахборот ходимлари купрок шу узбекона маданиятимизга зарар келтирмокда. Чунки уларни хар куни ва хар дакика халк куриб келмокда. шуларни бир тугри тартибга келтириш керак.
  8. Улугбек 10 март 2020 11:23
    Жуда котта муаммоку бу. Нархлани ошиши, йулларимизани дабдалалиги, штрафлани баландлиги, ойликлар камлигиям муаммоми? Тфу, ундан кура глобал муаммо, тил муаммосини хал киганимиз яхширо.
  9. Фахриддин 10 март 2020 09:48
    Хамма гап телевидиняда, бетутруқ киймлар, кийган крутой психологу журналист, артслар "маданятлилар"
  10. Азизбек 10 март 2020 03:29
    Исм ва шариф куйишда хам энди узбекона ендашиш керак, эски совет давридан колган -ов, -ев, ва шунга ухшаш бизларга ед руслашган номлашлардан воз кечиб , узбекона ва мусульмонча белгиланса тугри ва максадга мувоффик иш булади, масалан Абдулло Арипов эмас балким Абдулло Ориф, Шавкат Миромонович Мирзиеев эмас балкам Шавкат Миромон тугри булар, ва хакозолар!
  11. Venera 9 март 2020 23:07
    Жой номларини қўйишда тарихий топонимика ва этнографиядан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблайман! Бироқ, мамлакатимизда бу йўналишдаги мутаҳасислар камчиликни ташкил этади, шунга қарамасдан Ўзбекистонда бу соҳага эътибор мутлақо йўқ. Мисол учун, тарихий топонимика бўйича юртимизда биргина тарихчи олим қадимги жой номларини топонимик харитага тушириб, жой номларининг келиб чиқиш тарихи ва мазмуни бўйича илмий иш ёзган бўлиб, унинг тахрир этиш учун тайёрланган китоблари маблағ йўқлиги сабабли нашр этилмай қолмоқда. Бу олим Ангрен шаҳрида истиъқомад этиб келаётган - тарих фанлари номзоди, доцент Улаш Туйчиев бўлади. Бу масала сизни қизиқтирса 94-656-62-80 телефони орқали уланишингиз мумкин.
  12. Baxtiyor 9 март 2020 22:58
    Ov, yevlaru, vich-vichlardan ham qutilish vaqti kelmadimikin? Darvoqe ismlarimizdagi (oʻrischalangan) "Baxtiyar", "Aripov" kabi xatolarni ham tuzatish darkor!
  13. Эхо 9 март 2020 22:11
    Катталар, журналистлар, узбек тилини булгавординглар! Каёкдаги Европа атамаларини узимизники килволдик! Парламент, сенатор, палата, спикер, либерал, узбекча атамаси йукми? Балик бошидан дейишади-ку!
  14. Муминжон 1973 9 март 2020 19:01
    АБДУЛЛА ОКА ТЕЗРОК ВА КАТТИЙ РАВИШДА ХАРАКАТ КИЛИНГЛАР . ТИЛГА ЭЪТИБОР -- ЭЛГА ЭЪТИБОР. ШОШИЛИБ КОЛИНГЛАР САВОБ ОЛИШГА .
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Бош вазир фарзандларга ўзбек халқи тарихи, маданияти ва маънавиятга зид бўлган исмлар қўйилаётганига эътироз билдирди